Парижда ўқитувчининг ўлдирилиши бўйича иш доирасида тўрт ўқувчи қўлга олинди
Полиция ушбу иш доирасида жами ўн беш нафар шахсни қўлга олган.
Парижда география ва тарих ўқитувчиси Самюэл Петининг ўлдирилиши бўйича жиноят иши доирасида ўрта мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, полиция ушбу иш доирасида жами беш нафар шахсни қўлга олган ва ҳибсга олинганлар сони 15 нафарга етган.
Франция президенти Эммануэл Макрон душанба куни Елисей саройида Патининг оила аъзоларини қабул қилди. У марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Қотиллик 16 октябр куни Конфлан-Сент-Онорине шаҳридаги Коллеж-Буа-д'Ольн ўқув муассасасида содир бўлди.
BFM TV телеканали тарқатган хабарга кўра, ўқитувчини ўлдиришда гумон қилинаётган йигитнинг исми Абдуллоҳ Анзоров. 2002 йилда туғилган чечен миллатига мансуб йигит ёшлигида оиласи билан Россиядан Францияга кўчиб келган.
Франция ОАВнинг ёзишича, ўқитувчи аввалроқ ўзининг дарсларидан бирида сўз эркинлигининг намойиши сифатида Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатура қилинган расмини кўрсатган. Шундан сўнг унга таҳдидлар бошланган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024