Жаҳон | 10:25 / 19.10.2020
3454
2 дақиқада ўқилади

Японияда вакцина ишлаб чиқувчиларга киберҳужумлар уюштирилди

Япония томони вакцина ривожланиши билан боғлиқ бўлган бирон бир маълумотларнинг ўғирланиши ҳақида аниқ хабар бермаган.

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб коронавирусдан ҳимоя қилувчи вакциналарни ишлаб чиқаришда иштирок этган япон компаниялари ва ташкилотлари вақти-вақти билан киберҳужумларга дуч келмоқда. Бу ҳақда 19 октябрь, душанба куни Kyodo агентлиги Американинг CrowdStrike киберхавфсизлик компанияси мутахассисларига таянган ҳолда хабар берган.

Ташкилот мутахассислари фикрига кўра, хакерлар электрон почта орқали юборилган вируслар ёрдамида COVID-19’га қарши вакциналар ишлаб чиқиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган файлларга киришга ҳаракат қилган. 

«CrowdStrike ушбу хуружлар ортида хитойлик хакерлар турган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди», - дейилади хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, сентябрь ойи охирига келиб дунёда коронавирус инфекциясининг янги туридан ҳимоя қилувчи вакциналарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ 190га яқин лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Японияда, хусусан, Юқумли касалликлар миллий институти, Токио университети ва бошқа муассасаларда фаол равишда иш олиб борилмоқда. Баъзи вакциналар ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид