Ўзбекистон | 10:10 / 21.10.2020
5964
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлиши ҳақида ёлғон хабар берган фуқаро аниқланди

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 17:32да ички ишлар идораларига мурожаат келиб тушди, деб ёзмоқда “Постда”. 

Фото: Shutterstock

Маълум бўлишича, шу куни номаълум шахс уяли алоқа рақамидан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Боғ кўчасида жойлашган Uztelecom алоқа компанияси операторига қўнғироқ қилиб, рус тилида “Эртадан кейин Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади” деганча алоқани якунлаган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида номаълум шахс қўнғироқ қилиб чиққан телефон рақами Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Н.нинг номига расмийлаштирилганлиги, лекин у ушбу рақамдан фойдаланмаслиги маълум бўлди. Ундан тоғаси, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган А.Д. фойдаланиши аниқланди. Айнан у ушбу қўнғироқни амалга оширганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А.Д.нинг нима мақсадда бундай қилганлигига ойдинлик киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид