Жаҳон | 00:35 / 22.10.2020
6129
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина бир неча йил ичида илк марта савдо ҳамкорлигини муҳокама қилмоқда

Фото: РИА "Новости"

Россия ва Украина расмийлари 2014 йил январидан буён илк марта савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказмоқда, деб хабар тарқатди РИА Новости.

Давра суҳбати Россия Савдо-саноат палатаси ва Украинанинг Машинасозлар ва иш берувчилар лигаси «Укрмашстрой» томонидан ташкил этилган.

Россия томонидан тадбирда ССП раҳбари Сергей Катирин, «Белгород ССП» уюшмаси бош директори Владимир Герасименко иштирок этмоқда. Украинадан оппозицион платформа – «Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раиси Виктор Медведчук, Олий Рада депутати Олександр Кольтунович ва «Укрмашстрой» уюшмаси кенгаши раиси Владимир Саченко онлайн-форматда иштирок этмоқда.

Аввалроқ Медведчук Украинанинг «Укрмашстрой» машинасозлари ва иш берувчилари лигаси таркибига 240дан ортиқ корхона кириши ва улар Россияга экспорт қилинмагани сабабли 10-30 фоиз зарар кўрганини айтган.

Яқинда Россия президенти Владимир Путин Украинанинг бир қатор саноат корхоналаридан Россияга маҳсулот етказиб беришга рухсат бериш бўйича бош вазир Михаил Мишустиннинг ғоясини қўллаб-қувватлаган.

Мавзуга оид