Навальний Путиннинг уни даволаш учун Германияга жўнатишга ёрдамлашгани тўғрисидаги сўзлари ёлғонлигини айтди
Аввалроқ Владимир Путин бош прокуратурага Навальнийни ҳеч қандай тўсиқларсиз Германияга даволаниш учун чиқариш бўйича топшириқ берганини айтганди.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний мамлакат президенти Владимир Путиннинг уни даволаш учун Германияга жўнатишга шахсан кўмаклашгани тўғрисидаги сўзларини ёлғон деб атади.
Навальний Instagram саҳифасига жойлаштирган баёнотида Россияни тарк этиш учун ўзига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқлигини, шу боис Германияга даволаниш учун кетишига Путиннинг шахсий рухсати керак бўлмаганини маълум қилди.
"Чиқишга қўйилган чеклов" тўғрисидаги гап жудаям кулгили. Юз фоиз ёлғон. Менда хорижга чиқиш паспорти бор. Бу борада Европа судида ютиб чиққанман. "Фахрийни таҳқирлаш" тўғрисидаги сохталаштирилган иш бўйича мендан четга чиқмаслик тўғрисида тилхат олишга уринишган, аммо моддада озодликни чеклаш кўзда тутилмаган. Тилхат беришни рад этганман ва билганингиздек, Новосибирск ва Томскка бемалол бордим. Мени ҳеч ким чекламади", - деб ёзди мухолифатчи.
Аввалроқ Владимир Путин бош прокуратурага Навальнийни хорижга даволаниш учун чиқариш имкониятларини кўриб чиқишни топширганини айтганди.
“Ахир, биз уни жиноий иш ва терговга алоқадорлиги учун қўйилган чекловлар туфайли хорижга чиқармаслигимиз ҳам мумкин эди-ку”, деганди Путин.
Алексей Навальний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган Навальний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди. Кейинчалик оёққа турган Навальний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022