Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокҳолм ва Пекин ўртасидаги муносабат Huawei сабабли совуқлашди
Фото: Reuters
Швецияда Huawei’га тақиқ қўйилди. Унга кўра, ноябрь ойида бўлиб ўтадиган 5G инфратузилма тендерида иштирок этадиган компаниялар Huawei ва ZTE томонидан ишлаб чиқарилган технологиялардан фойдаланмасликлари керак. Пекин маъмурияти ушбу қарорга кескин муносабат билдирган.
Америка Қўшма Штатлари, Англия, Бельгия, Франция энди эса Швеция. Ғарб давлатлари Huawei маҳсулотларини тақиқлай бошлади.
Шунингдек, Швеция почта ва телеком маъмуриятидан Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниясининг 5G инфратузилма ускуналарини ишлатишни тақиқлаган.
Хитойнинг Стокҳолмдаги элчиси Гуй Конгёу (Гуйи Тонё) хитойлик компаниялар Швеция қонунлари ва қоидаларига риоя қилишларини таъкидлаб, тақиқни бекор қилишга чақирган.
Элчи: «Мен таҳдид қилишни ёқтирмайман, аммо қарор қайтариб олинмаса, Швециянинг Хитойда бизнес юритадиган компанияларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкин», – деган.
Бунга жавобан Швеция энергетика ва рақамли ривожланиш вазири Андерс Игеман бу қарордан ҳеч қачон қайтмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
18:41 / 28.03.2026
Ўзбекистон расмийлари ва муфтий Швеция парламентида диний соҳадаги ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди
10:16 / 26.03.2026
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026