08:28 / 24.10.2020
7214
Реклама

Olmazor Business City турар жой мажмуаси: анҳор бўйида − табиат қўйнидаги ҳаёт

Olmazor Business City турар жой мажмуаси эркинлик, кенг макон ва табиат билан уйғунликни барча нарсадан муҳим ҳисоблайдиганлар учун муносиб танловдир.

Olmazor Business City ҳудуди 23 гектардан ортиқ ерни эгаллайди. Бу нафақат замонавий ва кўп функционал турар жой мажмуаси. Шу билан бирга, ривожланган инфратузилмага эга шаҳарча услубидаги мавзе. Бу ерда турар жой мажмуаси аҳолиси учун барча қулайликлар яратилган. Улкан савдо маркази, турли хил овқатланиш шохобчалари − кафе, ресторанлар, қаҳвахоналар, савдо дўконлари, офислар, дорихоналар, мини банклар, кимёвий тозалаш воситалари маскани, гўзаллик салонлари ва бошқаларни ташкил қилиш учун мўлжалланган кенг савдо майдончалари мавжуд.

Olmazor Business City аҳолиси яқин атрофдаги таълим муассасалари ва болалар боғчаларини излаш заруриятидан халос бўлишади. Мажмуа ҳудудида инновацион мактабгача таълим муассасаси ва ўрта мактаб ташкил этилади. Мажмуанинг бутун ҳудуди 24 соат давомида видеокузатув остида ва қўриқланишини ҳисобга олсак, ота-оналар фарзандларининг хавфсизлиги ҳақида қайғуришмайди. Шунингдек Olmazor Business City аҳолиси ва меҳмонлари учун автомобиль қўйиш учун режали ечимларини таклиф этади. Катта ҳажмдаги ер ости ва ер усти автотураргоҳларида барча учун етарли жой мавжуд.

Olmazor Business Cityнинг асосий ажралиб турадиган хусусияти, шубҳасиз, унинг экологик жиҳатдан қулайлиги. Объектни лойиҳалашда асосий эътибор мажмуа ичидаги кенг кўламли яшил майдонга қаратилди. Замонавий шаҳарлар аҳолиси учун очиқ ҳавода вақт ўтказиш қанчалик муҳимлигини англаб биз экологик тоза муҳитни яратишга ҳаракат қилдик. Мажмуа Қичқириқ канали бўйида жойлашган бўлиб, Olmazor Business City аҳолисининг 800 метр бетакрор сув бўйи манзарасидан баҳра олиш имкониятига эга. Сув атрофидаги жой, кундалик эстетик завқдан ташқари, атрофдаги ҳудуднинг микроиқлимини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

Бутун мажмуанинг 50% дан ортиғи ўсимлик ва дарахт экилган яшил майдон учун ажратилган. Ушбу ҳудуд декоратив функциясидан ташқари экологик аҳамиятга эга. Бу илмий жиҳатдан исботланган:

  • Яшил майдонлар газ ва шаҳар ҳавосининг чангланишини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Дарахтларга тушган чангни ёғингарчилик ювади. Дарахтлар очиқ жойларга нисбатан 40% гача чангни ўзига олади;
  • Шунингдек, улар кўчадаги шовқин даражасини 5-10 фоизга камайтириши мумкин;
  • Дарахтлар ва ўсимликлар инсон асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, организмнинг ҳимоясини оширади, психологик зўриқишни камайтиради, тоза ҳавода яхши дам олишга ёрдам беради.

Глобал пандемия билан боғлиқ мажбурий чеклов чораларини ҳисобга олган ҳолда, бундай ҳудуд шаҳар ташқарисига чиқиш ўрнига ажойиб альтернатив ечим бўлади. Бу ерда хавфсиз кунлик сайрлар, ўйинлар, спорт, суҳбатлар ва турли хил очиқ ҳавода тадбирларни ўтказасиз.

Olmazor Business City ўзининг барча аҳолисига бирдамлик ва табиат билан уйғунлашиш учун ажойиб имконият беради. Бу нафақат замонавий уйларнинг ўзгариши, балки бу ҳаётнинг янги фалсафаси.

Сиз call-марказимизга қўнғироқ қилиб ёки сайтимизга ташриф буюриб турар жой мажмуаси ҳақидаги тўлиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Instagram: @bizninguylar 

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top