Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодчи олим Аҳмад Ўлмасов 88 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, иқтисод фанлари доктори, профессор Аҳмад Ўлмасов 88 ёшида вафот этди.
Аҳмад Ўлмасов 1932 йилда таваллуд топган. 1954 йилда Москвадаги собиқ иттифоқ Фанлар Академиясининг Иқтисод институти аспирантурасига кириб, тўрт йилдан сўнг номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1969 йилда докторлик диссертациясини ёқлаб, 1970 йилда профессор унвонини олган.
Олим қатор илмий ва таълим муассасаларида илмий ходим, кафедра мудири, илмий ишлар бўйича проректор сифатида фаолият юритди, илмий кенгашларга раислик қилди.
Аҳмад Ўлмасов қатор дарсликлар яратилишида ҳам фаол иштирок этди. 1995 йилда ўзбек ОТМлари учун «Иқтисодиёт назарияси» номли биринчи миллий дарсликни ёзди, коллежлар ва лицейлар учун «Иқтисодиёт асослари», «Иқтисодий билим асослари», «Иқтисодиёт назарияси» номли дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи бўлди.
Иқтисодчи олим 9 нафар фан доктори, 35дан ортиқ фан номзодининг илмий ишига бевосита раҳбарлик қилди.