Ўзбекистон | 23:14 / 27.10.2020
3416
1 дақиқада ўқилади

Олтиариқда 12 та кўп қаватли уй ва 300 ўринли мактаб қурилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманида бўлиб тумандаги «Қапчуғай» маҳалласида қурилаётган кўп қаватли ўйларнинг қурилиш жараёни билан танишди.

Олтиариқ туманида янги 12 та кўп қаватли уй қурилишига Хайрулло Бозоров томонидан тамал тоши қўйилди. Қурувчилар билан бўлиб ўтган суҳбатда уларнинг муаммолари билан қизиқиб, қурилиш соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир қурувчи имкониятидан келиб чиқиб қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Олтиариқ туманидаги 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг янги 300 ўринли қўшимча биноси қурилишига ҳам тамал тошини қўйди.

Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманига ташрифи давомида туманда очилган хусусий шифохона очилиш маросимида ҳам иштирок этган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид