Дунёда iPhone фойдаланувчилари сони миллиард нафардан ошди
Apple компанияси ҳақидаги маълумотларни беришга ихтисослашган таҳлилчи Нил Сайбарт компания эришган навбатдаги ютуқ ҳақида маълум қилди: компания ишлаб чиқарувчи iPhone смартфонларининг дунёдаги фаол фойдаланувчилари сони октябрда бир миллиарддан ошди.
Сайбартнинг таъкидлашича, iPhone’нинг биринчи модели чиққандан 13 йил ўтиб ҳам ушбу смартфон дунёдаги энг талабгир смартфон бўлиб қолмоқда.
Таҳлилчининг таъкидлашича, iPhone’нинг чакана савдоси у ҳақида тўлиқ маълумотни бермайди. Шу сабабли компания 2018 йил охиридан савдолар ҳақида чораклик маълумотларни тақдим қилишни тўхтатган.
Афсуски, Сайбарт дунёда қўлланаётган iPhone моделлари сони бўйича аниқ маълумотлар келтирмаган. Унинг таъкидлашича, айни вақтда айфонларнинг янги фойдаланувчилари сони камаймоқда, бироқ Apple учун асосийси амалдаги мижозлар ҳисобланади.
Компаниянинг аввалги рекорди – 900 млн фаол фойдаланувчи 2019 йил январида қайд этилганди. Ўшанда бу ҳақда компаниянинг вице-президенти ва молиявий директори Лука Маэстри маълум қилган.
Бундан ташқари, етакчи экспертлар компаниянинг янги iPhone 12 смартфонлари катта муваффақият қозонишини айтмоқдалар.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024