Ўзбекистон | 23:15 / 30.10.2020
14968
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 400дан ортиқ киши жароҳат олган.

Фото: Reuters

Ўзбекистон президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади”, дейилади хабарда.

30 октябрь куни Туркия ғарбида 7 балли зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Измир вилоятининг Сеферлихисар шаҳри атрофида бўлган.

Зилзила кучи Афина ва Критда ҳам сезилган. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 400дан ортиқ киши жароҳат олган.

Мавзуга оид