Туркия президенти туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди
Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида ташкил этилган мулоқотларга Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ташриф буюрди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг хабар беришича, Ражаб Тоййиб Эрдўған туркий тилли давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди.
Туркия президенти бугунги пандемия шароитида давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, касалликка қарши курашда фойдаланилаётган ресурсларни биргаликда қўллаш ва пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашибгина уни енгиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Туркия коронавирусга қарши турк вакциналарининг учинчи босқич синовларида ҳамкорлик қилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024