Жаҳон | 03:24 / 01.11.2020
3437
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 нафардан ошди

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, вайроналар остидан 103 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.

Фото: Reuters

Туркия ғарбида юз берган зилзила қурбонлари сони 37 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, вайроналар остидан 103 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Аввалроқ 800дан ортиқ кишига тиббий ёрдам зарурлиги хабар қилинганди.

Эрдўған зилзиладан жабр кўрган Измир вилоятида бўлиб турибди.

30 октябрь куни Туркиянинг жануби-ғарбидаги Измир вилояти ва Грециянинг Самос ороли шимолида – Эгей денгизи ҳудудида кучли зилзила рўй берди. АҚШ геологик кузатувлар хизмати зилзила магнитудаси кучини 7 балл деб баҳолаган, Туркия ҳукумати 6,6 баллик зилзила рўй берганини маълум қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид