Жаҳон | 23:08 / 01.11.2020
5022
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 60 нафарга етди

Туркиянинг Измир вилоятида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 60 нафарга етди. Жароҳат олганлар сони эса 940 нафаргача ошган.

Фото: EPA-EFE/ERDEM SAHIN

Маълум қилинишича, ҳозирда 218 киши шифохоналарда зарур тиббий ёрдам олмоқда.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Хўжанинг хабар беришича, 2 мингдан кўпроқ қутқарувчи 8 та уй вайроналарида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. 680дан кўпроқ киши шифохоналардан чиқарилган.

6,7 магнитудали зилзила 30 октябрда Эгей денгизида, Самос оролидан 19 км шимолда қайд қилинган. Унинг кучи Афина ва Истанбулда сезилган. Ер силкинишлари Измирда 20 та уйнинг қулашига олиб келган. Шунингдек, Грециянинг Неон-Карловаси шаҳрига ҳам талафот етган.     

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид