Жаҳон | 22:51 / 02.11.2020
3148
1 дақиқада ўқилади

Грузияда мухолиф партиялар норозилик сифатида янги парламентдаги ўринлардан воз кечди

Грузияда парламент сайловлари натижаларига кўра янги парламентга ўтган мухолиф партиялар бойкот эълон қилиб, мандатлардан воз кечди. 

Фото: EPA/UPG

Грузиянинг энг йирик мухолиф партияси “Ягона миллий ҳаракат” етакчиларидан бири Ника Мелиянинг таъкидлашича, мухолифат эркин муҳитдаги янги сайловларни талаб қилмоқда ва шу сабабли парламентдаги ўринлардан воз кечмоқда. Сайловлар натижаларига кўра партия 27,13 фоиз овоз тўплаб, 2-ўринни эгаллаганди.

Ўз навбатида кичикроқ мухолиф партиялар ҳам мандатлардан воз кечишларини маълум қилишган. 

Грузиядаги сайловларда ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ғалаба қозонди. Партияни сайловчиларнинг 48,15 фоизи қўллаб-қувватлаган. У ҳукуматни якка ўзи шакллантира олади. Мухолифат эса сайловларни сохталаштирилган деб ҳисобламоқда ва халқаро кузатувчиларни уларни қонуний деб тан олмасликка чақирмоқда.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид