Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла мухолифатчилар қамоқдан озод этилишини эълон қилди
Венесуэла ҳокимияти мухолифат вакиллари ва хорижликлар ҳам киритилган “кўп сонли” маҳбуслар озод этилишини эълон қилди. Ҳозирча уларнинг аниқ сони ва исмлари маълум эмас. Мамлакатда ҳануз тахминан 800 нафар сиёсий маҳбус ҳибсда сақланмоқда.
Фото: REUTERS
Венесуэла ҳукумати пайшанба куни, 8 январ куни венесуэлалик ва хорижлик маҳбусларнинг “катта сони” озод этилишини эълон қилди. Озод қилинганлар орасида машҳур мухолифат намоёндалари ҳам бор. Озод этилаётган маҳбусларнинг аниқ сони ва исмлари ҳозирча маълум эмас, деб хабар қилади dpa агентлиги. Испания Ташқи ишлар вазирлиги эса озод қилинганлар орасида беш нафар Испания фуқароси ҳам борлигини билдирди.
El Nacional газетаси маълумотларига кўра, венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Хуан Пабло Гуанипа ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Росио Сан-Мигел озодликка чиқарилиши керак. ОАВ шунингдек Рафаэл Тударес — сиёсатчи Эдмундо Гонсалес Уррутиининг куёви ҳам озод қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилмоқда. Мухолифат ва халқаро кузатувчилар фикрича, Гонсалес Уррутия Венесуэладаги сўнгги президентлик сайловларида амалда Николас Мадурони мағлуб этган.
Foro Penal ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти маълумотига кўра, Венесуэлада ҳибсда тахминан 800 нафар сиёсий маҳбус бор. Уларнинг кўпчилиги 2024 йили Николас Мадуро қайта сайланганига қарши намойишлар пайтида ҳибсга олинган. Халқаро ташкилотлар ва фаоллар Венесуэла куч тузилмаларини инсон ҳуқуқларини жиддий бузишда айбламоқда.
Венесуэлалик ҳуқуқ ҳимоячиси Марта Тинеонинг айтишича, маҳбуслар “Геликоид” (El Helicoide) қамоқхонасидан озод этилмоқда. Ушбу қамоқхона сақлаш шароитларининг ўта шафқатсизлиги ва Мадуро режимига қарши бўлганларга нисбатан қийноқлар қўлланиши билан танилган.
Нобел тинчлик мукофоти лауреати ва Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади. У бундан аввал Делси Родригес раҳбарлигида тузилган Венесуэланинг янги ҳукуматини “мутлақо вақтинчалик” деб таърифлаган, АҚШ президенти Доналд Трампни Каракасда Николас Мадурони қўлга олиш операцияси учун мақтаган ва Вашингтон ҳаракатларини “инсоният, эркинлик ва инсон қадр-қиммати учун улкан қадам” деб атаган.
Мавзуга оид
22:40 / 09.01.2026
«Ғарбий яримшар — бизники». АҚШнинг уч асрлик даъвоси яна кун тартибида
21:08 / 09.01.2026
Танкерлар Венесуэла сувларида АҚШ таъқибидан оммавий қочмоқда – ОАВ
19:37 / 09.01.2026
Венесуэла бир қатор нуфузли мухолифатчилар ва фаолларни озод қилди
17:54 / 09.01.2026