Ўзбекистон | 17:23 / 02.11.2020
12714
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда 50 минг доллар талаб қилган товламачи ушланди. У бир аёлга оид видеони тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган

Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар ҳақида Kun.uz'га маълумот берди.

Фото: Reuters

Олмазор туманида 50 000 доллар талаб қилган товламачи ушланди

Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. (эркак) фуқаро А.Г. нинг (аёл) ярим яланғоч ҳолда рақсга тушгани акс этган видеони интернетда тарқатиш ва унинг оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилиш билан таҳдид қилиб, эвазига Г.Н.дан 50 000 доллар беришни талаб қилиб, шундан, 6 500 долларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилоятида «Remdesivir» дори воситасини дорихонадан ташқарида ноқонуний равишда сотилгани аниқланди

Департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари ўтказган тадбирда, фуқаро Ж.А. томонидан пандемия шароитида мўмай даромад орттириш мақсадида, коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланиладиган «Remdesivir for Injection» номли дори воситасини дорихона ва унинг филиалидан ташқарида ҳар бир қутисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширувда, Ж.А. «Remdesivir for Injection» дориларини қайта сотиш мақсадида фуқаро М.К.дан харид қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ж.А. ва М.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистонда ОТМга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 доллар олган фирибгар ушланди

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси прокуратура ва ДХХ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро С.М. ариза муаллифи Г.М.нинг синглиси Г.М.ни 2 500 доллар эвазига, танишлари орқали Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа филиалининг Мактабгача таълим йўналишига шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хоразм вилоятида шикоят аризасини қайтариб олиш эвазига 10 млн сўм олган товламачи фош этилди

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Д. томонидан Ҳазорасп туман «Йўллардан фойдаланиш» УК фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёзган шикоят аризасини қайтариб олиш эвазига корхона раҳбаридан товламачилик йўли билан 10 млн сўмни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ш.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилоятида кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 доллар талаб қилган фирибгар ушланди

Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар «З.А.» МЧЖ раҳбари Р.га ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриши учун банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 2,8 млрд сўм кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 доллар олган вақтларида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 10 000 долларни ноқонуний равишда муомалага киритган фуқаро ушланди

Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро А.Г. ҳар бир АҚШ долларини 10 400 сўмдан ҳисоблаб жами 10 000 АҚШ долларини 104 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид