Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Хоразмда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ОТМ ҳисобчиси ва талаба ушланди
Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси 10 минг доллар билан, УрДУ талабаси эса 5 минг доллар олган пайтида қўлга тушди.
Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси М.А. абитуриент Д.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали институтнинг “Педиатрия иши” йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 доллар билан бирга фуқаролик паспорти нусхаси ва абитуриент варақчасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир Бош прокуратура департаментининг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати хабар қилди.
Шу каби, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч давлат университети талабаси М.М. фуқаро С.ни ушбу университетнинг тарих факультетига университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини фуқаро О. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026