«Оролга ҳаёт бағишла» халқаро онлайн-конференцияси бўлиб ўтди
4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусидаги халқаро онлайн-конференция ташкил этилди.
Анжуманнинг мақсади Орол денгизи фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда оширишдан иборат. Тадбирда БМТ, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар вакиллари, эколог-олимлар, инфлюенсерлар, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари Мўйноқдаги «Кемалар қабристони» атрофида электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Тадбирга маҳаллий гуруҳлар билан бирга 20 га яқин хорижлик дижейлар келиши кутилмоқда.
2017 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган фестиваль нотижорий мақсадларни: Орол фожиасига жамоатчилик эътиборини кўпроқ жалб қилиш, ҳудудга сайёҳларни чорлаш ва янги истеъдодларни кашф қилишни кўзлаган. Асосан ҳукумат ва ҳомийлар кўмагида ташкил қилинади.
Шунингдек, тадбир доирасида инсоният фаолиятининг бугунимиз ва келажакка таъсири муҳокама қилинадиган «Стихия Н+1» форуми ҳам ташкил қилинади.
Маълум қилинишича, Оролдаги экологик фожиа оқибатида пайдо бўлган Оролқум чўлининг чанг ва туз бўронлари Европа ва Осиёнинг тоғли ҳудудлари, ҳатто Антарктика пингвинларида ҳам топилган.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази халқаро тажриба асосида чўлланишни қисқартиришга уринмоқда. Хусусан, Япониянинг ОЁ корпорацияси билан ёпиқ илдиз тизимида блокли инкубаторларда чўл кўчатларини етиштириш бўйича тажриба ўтказилмоқда. Кейинчалик ушбу кўчатлар Оролнинг қуриган тубларига экилади. Бундан ташқари Қорақалпоғистоннинг суғориладиган ерларини томчилатиб суғориш тизими ўтказиш ишлари ҳам синовдан ўтказилмоқда.
Бундан ташқари «Оролдаги боғим» агро-экотуризм инновацион лойиҳаси ёрдамида Оролдаги вазиятни яхшилашга ҳар бир одам ёрдам бериши мумкин. Бунда aralforest.org веб-сайти орқали чўлланиш ҳудудига кўчатлар экиш буюртма қилинади.
Шунингдек, конференцияда экологик фожианинг оқибатларини юмшатиш чора-тадбирлари маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш нуқтаи назаридан минтақада ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш эканлиги айтилди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.02.2023
Орол қуриган тубида 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади
14:04 / 01.02.2023
Орол денгизи қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди
09:05 / 11.11.2022
Ўзбекистон ва ЕХҲТ Орол қуриш оқибатларини юмшатиш лойиҳасини амалга оширмоқчи
09:43 / 26.09.2022