Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕХҲТ Орол қуриш оқибатларини юмшатиш лойиҳасини амалга оширмоқчи
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов мамлакатга ташриф билан келган АҚШ (М.Карпентер), Буюк Британия (Н.Буш), Германия (Г.Бройтигам) ва Франциянинг (К.Фажес) ЕХҲТдаги доимий вакиллари билан учрашди.
Фото: Dunyo
Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, ташкилот республикадаги лойиҳавий фаолиятини янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди. Томонлар ЕХҲТ институтлари билан ташкилот фаолияти барча уч йўналиши бўйича кўп томонлама ҳамкорлик жадал ривожланаётганини қайд этди.
Учрашувда илғор технологиялар ва инновацияларни жалб этиш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ва Орол қуриш оқибатларини юмшатиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида минтақавий ва глобал кун тартиби долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
11:22 / 11.05.2026
Оролқумда 2 млн гектарлик ўрмон яратилади
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
21:45 / 20.04.2026