Финландия Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатишда Ўзбекистонга ёрдам беради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясида иштирок этиш доирасида Финландия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто билан учрашув ўтказди.
Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни жадаллаштириш бўйича амалий чоралар кўришга тайёр эканини билдирди. Инновациялар, таълим, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Владимир Норов Ўзбекистон Финландия компаниялари илғор технологияларини миллий иқтисодиётга жалб этишдан манфаатдорлигини билдирди.
Музокараларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пекка Ҳаависто қайд этганидек, Финландия Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилашда БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик жамғармаси орқали Ўзбекистонга фаол ёрдам кўрсатишда давом этишга тайёр.
Таълим ва маданият соҳаларидаги алоқалар ижобий суръатларда ўсаётгани қайд этилди. Жорий йил сентябр ойида Тошкент шаҳрида Нордик халқаро университети очилиши Ўзбекистонда Финландия таълим тизимини ўрганиш ва жорий этишга, кадрлар тайёрлашга ёрдам беришга хизмат қилиши эътироф этилди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
20:29 / 19.01.2025
WP: Разведка Болтиқ денгизидаги кабеллар шикастланишига Россиянинг алоқадорлигини аниқламади
17:51 / 15.01.2025
Финландия аэропортлари GPS фаолиятидаги узилишлар туфайли муқобил тизимдан фойдаланишга ўтмоқда
21:43 / 14.01.2025
Reuters: Eagle S нефт танкери экипажи яна бир сувости кабели ва газ қувурини узишни режалаштирган
13:56 / 08.01.2025