Жаҳон | 19:41 / 04.11.2020
5407
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Лукашенкога қарши санкциялар киритилишини маъқуллади

ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель Лукашенкога қарши санкциялар киритилишини унинг мухолифат билан мулоқотга тайёр эмаслигида деб изоҳлади.

Фото: AP

Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг доимий вакиллари Беларусга нисбатан янги санкциялар жорий этилишини маъқуллади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб ТАСС хабар берди.

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, чекловлар Беларусь ҳукуматига нисбатан жорий этилади. Янги қора рўйхатга ҳукумат вакиллари, жумладан, республика президенти Александр Лукашенко ҳам киритилади.

Аввалроқ ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель Лукашенкога қарши санкциялар киритилишини унинг мухолифат билан мулоқотга тайёр эмаслигида деб изоҳлаганди. Евроиттифоқнинг фикрича, Беларусь раҳбари республикадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эмас.

Октябрь бошида ЕИ давлатлари раҳбарлари Беларуснинг уларнинг фикрича, сайловларни сохталаштиришга алоқадор расмий шахсларига нисбатан санкциялар киритишганди. Ўшанда Лукашенко санкциялар рўйхатидан жой олмаганди.  

Беларусда августдан буён норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Намойишлар қатнашчилари Лукашенконинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид