Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ноёб қора йўлбарсни суратга олишга муваффақ бўлинди
Ҳиндистонда ҳаваскор фотосуратчи Сумен Бажпай табиатда жуда кам учровчи қора йўлбарсни суратга олишга муваффақ бўлди. Ноёб йўлбарсни Ҳиндистоннинг Одиша штати шарқида учратишган.
Фото: Soumen Bajpayee
Одатда, йўлбарслар танаси асосий сариқ рангга ва қора рангдаги чизиқларга эга бўлади. Қора йўлбарсларда эса аксинча. Тахминларга кўра, улар танасининг бундай бўлиши турлараро чатишув натижасида юзага келган ирсий нуқсон оқибати ҳисобланади. Бундан ташқари, улар бошқа йўлбарсларга нисбатан кичикроқ ўлчамга эга.
Ultra-rare BLACK tiger is spotted in India: Animal lover photographs predator with highly unusual colouring https://t.co/8My4tNuD2W pic.twitter.com/JqbaOHdyVo
— Daily Mail Online (@MailOnline) November 4, 2020
Аввал ҳам қора йўлбарсни суратда муҳрлашга муваффақ бўлишган, бироқ сурат йўқотиб қўйилган.
Қора йўлбарсларни учратиш жуда қийин. Биринчи марта бундай йўлбарсларни 1990 йилда учратишга муваффақ бўлинган. Охирги йиллар улар ов қилиниши оқибатида камайиб кетган ва йўқолиб кетиш ёқасида турибди. Уларнинг аксарияти Ҳиндистондаги Симплипал қўриқхонасида 2007 йилдан бери яшайди.
Ҳиндистоннинг ёввойи табиат институти тадқиқотчиси Биваш Пандавнинг айтишича, Одиша штатида 7-8та қора йўлбарс қолган.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026