Ўзбекистон | 11:45 / 05.11.2020
9523
2 дақиқада ўқилади

Июль-август ойларида иш ҳақи даражаси қандай ўзгаргани маълум қилинди

Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисида маълумот берди.

2020 йил 9 ойида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн. сўмни ташкил этган ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилган.

Жорий йилнинг 9 ойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 11,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўпайгани айтилади.

“Карантин чораларининг юмшатилиши сабабли хусусий секторда иқтисодий фаолликнинг ошиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушум динамикасига ижобий таъсир кўрсатди. Чунончи, жорий йилнинг II чорагига нисбатан III чоракда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушуми 54 млрд. сўмга ошди”, - дейилади вазирлик маълумотида.

Молия вазирлиги 2020 йил июль-август ойларида иш ҳақи даражасининг динамикаси қандай бўлганини ҳам маълум қилди.

2020 йил июль ойи:

  • иш ҳақи миқдори 1 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 989 023 нафар;
  • 1 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 015 554 нафар; 
  • 2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 669 834 нафар;
  • 4 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 189 027 нафар;
  • 5,5 млн.сўм ва ундан юқори бўлган солиқ тўловчилар сони 257 382 нафарга тенг бўлди.

2020 йил август ойи:

  • иш ҳақи миқдори 1 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 772 027 нафар;
  • 1 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 076 168 нафар;
  • 2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 849 757 нафар;
  • 4 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 190 261 нафар;
  • 5,5 млн.сўм ва ундан юқори бўлган солиқ тўловчилар сони 249 233 нафарни ташкил этди.

Мавзуга оид