Ўзбекистон | 17:14 / 06.11.2020
7730
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботда ўлим ҳолатлари статистикаси очиқланмади

Фото: Alamy stock

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг демографик ҳолатига оид ҳисоботни эълон қилди.

Қўмита сўнгги йиллар давомида илк бор, яъни Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида кузатилган ўлим ҳолатлари статистикасини демографик ҳолат тўғрисидаги чораклик ҳисоботига киритмади.

Бунга қадар ўлимларга оид рақамлар ҳар чораклик ва (ярим) йиллик ҳисоботларда мунтазам очиқлаб келинаётганди.

Давлат статистика қўмитасининг Газета.uz’га хабар беришича, ўлим ҳолатлари статистикасини шакллантириш учун масъул бўлган Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этмаган. Адлия вазирлиги эса Давлат статистика қўмитасида барча маълумотлар мавжудлигини билдирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўровга жавоб бермаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабабли вафот этганлар сони июль ойида 26,4 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 2,6 мартага ошгани ҳисоблаб чиқилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид