Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған лиранинг қадрсизланиши ортидан Марказий банк раҳбарини ишдан олди
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат Марказий банки бошлиғи Мурат Уйсални ишдан олди. Бу ҳақда президент қарорига асосланиб HaberTurk нашри маълум қилди.
Уйсал Туркия Марказий Банкини 2019 йил июль ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг ўрнига собиқ Молия вазири Начи Абгал тайинланди. Тайинловга қадар Начи президент администрациясининг стратегик ва бюджет бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувчисининг ишдан олиниши миллий валюта курсининг пасайиши фонида содир бўлган. Ушбу ҳафта бошида турк лирасининг курси рекорд даражада пасайиб, 1 АҚШ доллари 8,44 лирагача тушиб кетди.
Bloomberg нашрининг ёзишича, турк лирасининг кескин пасайиши охирги ўн кунликда содир бўлган, йил давомида эса лира АҚШ долларига нисбатан 30 фоиз массасини йўқотган.
Молиявий масалаларни ёритувчи яна бир йирик нашр Financial Times эса бу йилда Туркиянинг асосий ставкалари 24 фоиздан 8,25 фоизгача пасайганини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:39 / 27.06.2025
Эрдўған: Трамп Туркияда Путин билан учрашишга тайёр
08:17 / 23.06.2025
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз
11:51 / 30.05.2025