Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
Туркия раҳбари Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Танини қабул қилди.

Фото: Anadolu Agency
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани билан учрашувда, Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитмаслиги учун саъй-ҳаракатлар давом этади деди.
Туркия раҳбари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрган Ал-Танини қабул қилди, деб хабар берди президент Алоқа бошқармаси.
Учрашувда Туркия ва Қатар ўртасидаги икки томонлама алоқалар билан бир қаторда минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди.
Президент Эрдўған Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларидан сўнг жадал дипломатик фаолият бошланганига диққат қаратиб, минтақа давлатларининг бошқа урушга чидай олмаслигини, Сурия ва Ироқнинг бу тўқнашувга тортилмаслиги муҳимлигини, тарангликни камайтириш ва дипломатия учун майдон очиш зарурлигини таъкидлади.
Исроилнинг ҳаракатларини тўхтатиш ва ядровий келишмовчиликни ҳал қилиш учун музокараларга қайтишнинг муҳимлигини таъкидлаган Эрдўған, бу мақсадларга эришишда айниқса минтақа давлатларининг саъй-ҳаракатлари фойдали бўлишини қайд этди. Шунингдек, у Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари эътиборни Ғазодаги геноциддан чалғитмаслиги учун иш давом этишини ва кучайтирилишини, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга эса бундай имконият берилмаслигини айтди.
Мавзуга оид

16:52 / 23.07.2025
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда

12:50 / 22.07.2025
Исроил кучлари Ғазода тинч аҳолини ўққа тутди: 132 киши ҳалок бўлди

12:06 / 22.07.2025
Белгияда исроиллик аскарлар Ғазодаги жиноятлари учун ҳибсга олинди

11:16 / 22.07.2025