Жаҳон | 19:49 / 09.11.2020
10051
2 дақиқада ўқилади

Нобел мукофоти лауреати бошлаган урушда юзлаб кишилар ҳалок бўлди

Ҳарбий мулозимнинг маълумот беришича, маҳаллий тиграй халқининг 500га яқин ҳарбийлари тўқнашув қурбонларига айланган. Бошқа манбаларнинг айтишларича, Эфиопия армияси ҳам юзлаб аскарларидан айрилган.

Фото: Francisco Seco /AP

Эфиопия федерал қўшинларининг Тиграй халқ озодлик фронти (ТХОФ) кучларига ҳужум қилиши натижасида бир неча юз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters хабар берди.

Ҳарбий мулозимнинг маълумот беришича, маҳаллий тиграй халқининг 500га яқин ҳарбийлари тўқнашув қурбонларига айланган. Бошқа манбаларнинг айтишларича, Эфиопия армияси ҳам юзлаб аскарларидан айрилган.

Низо 3 ноябрь куни ҳарбий тўқнашувга айланди — 2019 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али уруш эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ТХОФ қуролли гуруҳи аъзолари ҳукумат кучларидаги ҳарбийларга нисбатан кўпроқ. Эфиопия ҳукумати маҳаллий жангариларни қуролсизлантириш, конституцион тартибни тиклаш ва айбдорларни судга тортишга ҳаракат қилмоқда. 

Тиграй халқ озодлик фронти узоқ йиллар давомида исёнчилар ҳаракати сифатида фаолият юритган, кейинроқ сиёсий партияга айланган. 2020 йил сентябрда Тиграй маъмурияти марказий ҳукумат рухсатисиз маҳаллий сайловлар ўтказди.

Абий Аҳмад Али 2019 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган. У «тинчлик ва халқаро ҳамкорликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлари, хусусан, Эритрея билан чегарадаги низони бартараф қилишда кўрсатган қатъий ташаббуси» учун ушбу мукофотга сазовор бўлган.

Мавзуга оид