Ўзбекистон | 08:30 / 10.11.2020
7119
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Olmazor Business City” турар жой мажмуаси: автотураргоҳ жойлари қурилиш жараёнида

“Bizning Uylar Development” "Olmazor Business City" йирик турар жой мажмуаси қурилиш жараёнидаги янгиликлар билан бўлишишда давом этади.

Ҳозирги кунда, ҳар бир оилада битта ёки бир нечта автомобиль мавжуд бўлиши одатий ҳол, шу сабаб турар жой мажмуасида автотураргоҳ жойлари харидор танловига таъсир қилувчи асосий омиллардан бирига айланади. Ер ости автотураргоҳидаги жой, автомобилнинг хавфсизлигини ва ташқи таъсирлардан, юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай зарарлардан ҳимояланиб туришини кафолатлайди. Бундан ташқари, автотураргоҳ зонасининг пухта ечимлари ҳовлилардаги тирбандлик ва тартибсизликни бартараф этади. 

“Olmazor Business City”да мажмуа аҳолиси ва меҳмонлари учун иккита хил турдаги автотураргоҳ жойи − ер усти ва кўп функционал ер ости автотураргоҳ жойлари мавжуд. Айни пайтда қурувчилар томонидан ушбу жойларда фаол қурилиш ишлари бошланди. Катта ва кўп босқичли жараён 3 метрлик чуқурни зичлашни ўз ичига олади, унинг пастки қисмига темир арматура ётқизилиб, бетон қуйилади. Қатлам тўлдирилгандан сўнг, устига сув ўтказмайдиган материал ётқизилади. Томни ёпиш учун махсус амортизация ёстиқ устунлар ўрнатилади. Том 30 сантиметр қалинликдаги монолит бетон билан қопланади, шунингдек томнинг бутун юзаси сув ўтказмайдиган материал билан қопланади.

Қурилиш жараёни шовқин, инфратовуш, тебраниш, ер ости жойларининг газ билан ифлосланиши ва ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда гигиеник меъёрларга мувофиқ амалга оширилади. Ер ости автотураргоҳнинг зарурий шарти чиқинди газларидан юқори технологияли ва пухта ўйланган шамоллатиш тизими ҳисобланади. Жой ва атрофи ёнғиндан ҳимоя қилиш ҳамда 24 соатлик видеокузатув тизими билан жиҳозланган.

Ер ости автотураргоҳининг қўшимча афзаллиги − бу қулай шароит ва ҳарорат ҳамда Shanghai MITSUBISHI Elevator Co., LTD компаниясининг замонавий ва шовқинсиз лифт тизимлари ёрдамида ер ости майдонидан тўғри керакли қаватга кўтарилиш имкониятидир.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-А.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Instagram: @bizninguylar 

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид