Жаҳон | 23:04 / 10.11.2020
12570
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШдаги сайловлар натижалари учун курашда илгарилаш борлигини маълум қилди 

АҚШдаги президент сайловлари натижаларини тан олишни истамаётган амалдаги президент Дональд Трамп сайловчилар овозлари учун курашда “катта олдинлаш” борлигини айтди ва бу борадаги янгиликларни кейинги ҳафта маълум қилишга ваъда берди.

Фото: Tom Brenner - RC2YVF9GPFIW / Reuters

“Бизда катта олдинлаш бор. Натижаларни кейинги ҳафтадан олиш бошланади. Американи яна буюк қиламиз”, – деб ёзган Трамп твиттерда.

Трамп яна бир хабарида “Биз ғалаба қозонамиз”, деб қўшимча қилган.

АҚШда сайловлар натижаларига ҳали расман якун ясалмаган бўлса-да, мамлакатнинг бир қатор етакчи ОАВлари уларда Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. 

The Washington Post нашри маълумотларига кўра, АҚШ Республикачилар партияси раҳбарияти ҳам сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқиш учун Трамп штаби олиб бораётган курашга қўшилди. Аввалроқ бу борада партия ичида нифоқ борлиги маълум қилинганди. АҚШ конгресси вакиллар палатасида кўпчилик етакчиси, республикачи Митч Макконел ва партиянинг қолган вакиллари Трамп сайлов штабини Байденнинг ғалабаси бўйича юридик баҳслашувда қўллаб-қувватлашларини билдиришган.

Politico нашри ва Morning Consult фирмаси ўтказган сўровномаларга кўра, ўзини АҚШда республикачи сайловчи деб ҳисобловчиларнинг 70 фоизи Байденнинг ҳалол ғалаба қозонганига ишонмаяпти ва натижалар сохталаштирилган деб ҳисоблаяпти.

Мавзуга оид