Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия Тоғли Қорабоғдаги вазиятни назорат қилиш бўйича Россия билан келишувга эришганини маълум қилди
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Қорабоғ бўйича келишувга риоя этилишини кузатиш ва назорат қилиш учун ташкил этиладиган тинчликпарвар кучларда Россия билан бирга иштирок этади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш қўшма маркази бўйича Россия-Туркия баённомаси имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
"Туркия Қорабоғ бўйича келишувга риоя этилишини кузатиш ва назорат қилиш учун ташкил этиладиган тинчликпарвар кучларда Россия билан бирга иштирок этади. Бугун эрталаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини назорат ва мониторинг қилиш бўйича Туркия-Россия марказини ташкил этиш тўғрисида баённома имзоланди", - деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, ушбу марказ воситасида ўт очишни тўхтатиш режими бузилишининг олдини олиш бўйича барча қадамлар мувофиқлаштирилади.
"Марказ Озарбойжон озод қилган ҳудудларда ташкил этилади. Шу билан амалда ва юридик жиҳатдан Озарбойжон ерлари, жумладан Тоғли Қорабоғнинг 28 йиллик оккупацияси ниҳоясига етади", - деди Туркия президенти.
10 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги барча жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилди.
Ушбу баёнотга кўра, Озарбойжон ва Арманистон томонлари ҳозирда эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлак бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.
Мавзуга оид
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026