Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида прокурор ЙТҲ қурбони бўлди, вилоят прокурори ўринбосари шифохонага ётқизилган
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев тепловоз иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди, вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳати олган.
«07.11.2020 йил соат 21:30 ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев «Lacetti» русумли 75 704 ZDF давлат рақамли хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келиб, Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи 4К 599 «Намуна-Учқизил» автомобил йўлининг 3-километрида «Термиз-Учқизил» темир йўл бекатлари оралиғининг 57-км. 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида «Термиз-Учқизил» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида, Ў.Каттаев ҳамда автомашина олд ўриндиғида бўлган вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этишган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Шунингдек, автомашина орқа ўриндиғида бўлган вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
8 ноябрь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:46 / 14.07.2026
Сурхондарёда ўта иссиқ кунларда оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:05 / 11.07.2026
Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди
12:35 / 08.07.2026