Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ойда 44 мингта турар жой фойдаланишга топширилди - Статқўм
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича жами 44,4 мингта ёки 8398,8 минг квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди.
Турар жойларнинг асосий қисми, яъни 95,4 фоизини уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.
Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар жойлар улуши 3,2 фоизни, қолган 1,4 фоиз турар жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.
Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар жойларнинг 70,7 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар жойларнинг 76,9 фоизи қишлоқ жойларда қурилган.
Мавзуга оид
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
12:36 / 19.02.2026