Жамият | 15:04 / 13.11.2020
15242
2 дақиқада ўқилади

Наманганда 16 ёшли йигит мактабдошини ўлдириб қўйди

2020 йилнинг 7 ноябр куни соат 22:30ларда Наманган шаҳар “Соҳил” МФЙ ҳудудида вояга етмаган фуқаро (16 ёш) вояга етмаган мактабдоши (17 ёш) билан таниш қизга юборилган СМС хабар туфайли ўзаро жанжаллашиб қолган ва унинг қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов-тезкор гуруҳи жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойидаги қон доғларига ўхшаш доғларини аниқлаб, процессуал тартибда расмийлаштириб олган.

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг баданида қориндаги санчилган, кесилган тарзидаги жароҳат бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят содир этган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Бироқ жорий йилнинг 9 ноябр куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган. 

Ҳозирда айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу жиноий иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид