Ўзбекистон | 09:51 / 15.11.2020
4590
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun тадбиркорлик учун кенг имкониятлар тақдим этади

Seoul Mun – бу 40.000 квадрат метр майдонда жойлашган замонавий савдо ва тижорат майдони. Маскан ажойиб манзарага эга, у жамоат дам олиши учун кўнгилочар ва кенг кўламли хизматлар кўрсатишга мўлжалланган.

Савдо-дам олиш маркази тадбиркорларга анҳор қирғоғи сатҳида 3 қаватли 270 дан ортиқ турли форматдаги савдо жойларни таклиф этади. Бўрижар каналининг икки қирғоғида жойлашган Seoul Mun ташриф буюрувчилар учун 3 километрдан ортиқ ички пиёдалар йўлагини барпо этади. Бу ердаги ҳар бир квадрат метр тижорат кўчмас мулки соҳасидаги жаҳон мутахассислари билан биргаликда чуқур ўйлаб лойиҳаланган. Асосий эътибор ундаги бино ва жой эгалари ўз сармояларидан максимал даражада фойда олишларига қаратилган. Knight Frank – етакчи мустақил консалтинг компанияси Seoul Mun лойиҳаси савдо майдонлари учун атрофдаги транспорт қатновини ҳисобга олиб бешта асосий тоифани ишлаб чиқди. Унга кўра ҳудуддаги ҳар бир савдо нуқтасида фаоллик юқори даражада бўлади.

Ўзига хос омилларни уйғунлаштирган Seoul Mun, шубҳасиз ҳар қандай бизнес тури учун муваффақиятли савдо масканидир. Лойиҳа фойдали манзилдаги жойлашув, 15 дан 1000 квадрат метр майдонгача бўлган биноларнинг катта танлови, мажмуага қулай кириш имкониятлари, кўп қаватли пухта ўйлаб лойиҳаланган автотураргоҳ ҳамда узун ва кўкаламзорлаштирилган пиёдалар сайр йўлаги билан алоҳида ажралиб туради – буларнинг барчаси пойтахт марказидаги манзарали анҳор бўйида жойлашган.

Мустақил экспертларнинг таҳлилларига кўра, тайёр объектни топшириш вақтида унинг капиталлашуви 30% га етади. Сиз ҳозироқ ўзингизга маъқул жойни танлашингиз ҳамда қулай шартлар асосида юқори сифатли тижорат кўчмас мулк эгаси бўлишингиз мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид