Ширин янгиликлар: пойтахт марказида "Cremona Sweets" қандолат уйининг 4-филиали очилмоқда
Дам олиш кунлари, "Cremona Sweets" гастрономик роҳат ороли синов режимида мазали ширинликлар ва хушбўй қаҳвани хуш кўрадиганлар учун ўз эшикларини очди. Янги манзил шаҳар марказида – "Бодомзор" метро бекати яқинида, "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасининг рўпарасида жойлашган.
Айни пайтда қандолатхона синов режимида ишламоқда ва ўз меҳмонларини десерт менюси ва бар картасининг хушбўй янгиликлари билан хурсанд қилмоқда. 16 ноябрь куни эса "Cremona Sweets" қандолатчилик уйи меҳмонлари масканнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, бир-биридан мазали пишириқлар ва махсус ичимликларни татиб кўриш имконига эга бўлишади.
16 ноябрь куни очилиш муносабати билан, "Cremona Sweets" қаҳвахонаси 09:00-дан 12:00-га қадар барча меҳмонларга бепул қаҳва совға қилади. Тантанали очилиш маросими 13:30 да бўлиб ўтади, унда қизиқарли дастур, ютуқли ўйинлар ҳамда байрам ва ўйин-кулги муҳити ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу ёрқин тадбирда энг қизиқарлиси барча меҳмонларга мазали совға сифатида тақдим этиладиган катта байрам торти бўлади.
"Cremona Sweets" қандолат уйи — бу нафақат қандолат санъатининг энг зўр мастерлари томонидан яратиладиган, балки ҳар бир бўлакчага сармоя қилинган бетакрор таъм, юқори сифат ва меҳр-муҳаббат ноёб комбинациясини ўзида мужассам этадиган, мазали қандолат маҳсулотларини тайёрлашнинг 18 йиллик бебаҳо тажрибасидир.
Айни пайтда пойтахтда ўз меҳмонларини мукаммал таъм ва аъло хизмати билан хурсанд қилиб келаётган, учта "Cremona Sweets" филиали муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Янги филиал тўртинчи нуқта бўлиб, бу ерда ҳатто энг талабчан гурман ҳам ўз ширинлигини топади, шунингдек нафақат ширинликларни, балки хушбўй ичимликларни ҳам татиб, шинам муҳитда мароқли кечани ўтказиши мумкин.
"Cremona Sweets" ассортиментида пишириқлар, пироглар, десертларнинг тайёр ечимлари, шунингдек сизнинг тадбирингизга мос бўлган исталган конфигурация ва дизайндаги тортни шахсан буюртма қилиш имкони мавжуд. Қандолатчилик уйи етказиб бериш асосида ҳам, ёққан десертлардан қаҳвахонада қариндош ва яқинларингиз даврасида баҳраманд бўлиш имконини ҳам тақдим этади.
Қандолатчилик уйи 16 ноябрь 13:30 дан бошлаб тўртинчи филиалнинг очилиш маросимини биз билан баҳам кўришингиз учун барчангизни таклиф қилади ва қуйидаги манзилда кутиб қолади: Амир Темур хиёбони, 96. (Мўлжал: "Бодомзор" метро линияси)
Алоқа учун рақам: (93) 588 15 15 (ягона Call-марказ)
Instagram: instagram.com/cremona.uz
Facebook: facebook.com/cremona.uz
Telegram: t.me/Cremonacakes
Реклама ҳуқуқи асосида