Ўзбекистон | 11:42 / 16.11.2020
5059
1 дақиқада ўқилади

3та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди 

Ўзбекистонда 3та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Manpower consult group”, “Unistaff”, “Karmada Recruiting and Consulting” хусусий бандлик агентликларига Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларининг амал қилиши бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунининг 20-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 49-бандига мувофиқ ушбу хусусий бандлик агентликларининг лицензияларини бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинди, дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид