Ўзбекистон | 08:14 / 16.11.2020
9774
1 дақиқада ўқилади

Ғафур Ғулом истироҳат боғи ҳудудида турар жой иншоотлари қурилмайди - Маданият вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бузилиб, ўрнига турар жой мажмуаси қурилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, бу асоссиз хабар. 

“Яъни чиндан ҳам боғ ҳудудида иш жараёни бошланган. Аммо турар жой мажмуалари қурилмаяпти, аксинча, боғда енгил конструкцияли иншоотларни бузиш (демонтаж) ишлари олиб борилмоқда.    

Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, боғ ҳудудида турар жой иншоотлари қурилмайди.
 
Шунингдек, объект ҳудудидаги техник жиҳатдан эскирган аттракцион ҳамда ўйин қурилмаларини олиб чиқиш бўйича барча тадбиркорлар огоҳлантирилган ва ушбу талабга улар томонидан эътироз билдирилмаган”, - дейилади вазирлик расмий билдиришида. 

Таъкидлаб ўтилишича, олиб борилаётган реконструкция жараёнида боғ ҳудудидаги сув ҳавзаси, дарахтлар ва бошқа ўсимликларга зиён етмаган, улар доимий равишда парвариш қилинмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид