Иқтисодиёт | 12:13 / 16.11.2020
7644
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10400 сўмга яқинлашди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 17 ноябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,05 сўмга ошган ва бир доллар 10390,93 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 27,263 сўмга тушиб, 12294,55 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,25 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 134,34 сўмни ташкил этган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид