Жаҳон | 17:06 / 16.11.2020
3827
1 дақиқада ўқилади

Вақтинчалик президент истеъфосидан сўнг Перу раҳбариятсиз қолди

Перуда президент, конгресс раиси ва вице-президент ўринлари бўш қолмоқда.

Фото: РИА Новости

Конгресс Росио Силва Сантистебан номзодини президентликка маъқулламаганидан сўнг Перуда ҳокимият бўшлиғи пайдо бўлди.

Якшанба куни Перунинг вақтинчалик президенти Мануэл Мерино истеъфога чиқди. У ўтган ҳафтада коррупцияда айбланиб импичмент эълон қилинган президент Мартин Вискарра ўрнини эгаллаганди.

Мерино ўзига қарши ўтказилган норозилик намойишларидан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлди. У полициянинг намойишларни тарқатишда қилган кескин ҳаракатларига бефарқлик қилганликда айбланмоқда.

Шу билан бирга, Перуда конгресс раиси ва вице-президент ўринлари ҳам бўш қолмоқда.

“Инқироздан чиқиш уни вужудга келтирган конгресс аъзолари қўлида”, – деб изоҳлади вазиятни собиқ иқтисодиёт вазири Мария Антониэта Алва.

Перуда президент сайлови 2021 йил апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мавзуга оид