НАТО раҳбари Трампни Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирди
Трамп яқинда бу Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетишга қарши бўлган Пентагон раҳбари Марк Эсперни истеъфога чиқарганди.
АҚШнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиши НАТОга "қимматга тушади". НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ана шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
"Биз оғир ечим олдида турибмиз. Биз Афғонистонда 20 йил давомида бўлдик ва НАТОнинг ҳеч бир аъзоси у ерда керагидан ортиқ вақт қолишни истамайди. Аммо жуда эрта ва келишмаган ҳолда чиқиб кетишнинг бадали жуда катта бўлади", - дейилади баёнотда.
Столтенбергнинг таъкидлашича, альянс ҳеч қачон Афғонистонда 12 мингдан кам ҳарбийга эга бўлмаган ва уларнинг ярмига яқинини америкалик аскарлар ташкил этган.
Трамп яқинда бу қарорга қарши бўлган Пентагон раҳбари Марк Эсперни истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнини эгаллаган Кристофер Миллер эса америкалик ҳарбийлар иштирокидаги барча урушларни тезроқ тугатиш зарурлигини айтди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
21:44 / 09.11.2024