23:18 / 17.11.2020
6934

Хитой компанияси чўзилувчи дисплейли смартфонни тақдим қилди (видео) 

Хитойнинг Oppo компанияси Inno Day деб номланган тадбир доирасида ўзининг чўзилувчи дисплейли смартфони прототипини намойиш қилди. 

Фото: YouTube/Oppo

Oppo X 2021 деб номланган қурилма дастлабки ҳолатда диагонали 6,7 дюймни, чўзилган ҳолатда 7,4 дюймни ташкил қилувчи OLED-дисплейга эга бўлиб, бунга корпусни ёнига кенгайтирувчи махсус механизм ҳисобига эришилади. Бунда экран тўғри тўртбурчак шаклдан деярли квадрат шаклга келади. Компанияда таъкидланишича, кенгайтирилган дисплей кино кўриш ёки ўйинлар ўйнашда асқотади. 

Компания YouTube’да дисплейни чўзиш технологияси имкониятларини намойиш қилувчи ролик жойлаштирган. Кейинроқ эса Twitter’да прототип қандай ишлашини яққолроқ кўрсатувчи бошқа роликлар эълон қилинган. 

Ҳозирча компания бундай антиқа смартфонни келгусида бозорга чиқариши борасида ҳеч нарса маълум эмас, бироқ ушбу технология ҳозирда Samsung, Huawei ва Motorola компаниялари смартфонларида қўлланувчи букилувчи дисплей технологиясидан истиқболлироқ бўлиши мумкин. 

Top