Дунёнинг яшаш қиймати бўйича шаҳарлари рейтинги маълум қилинди. Тошкент энг арзон шаҳарлар орасида
The Economist Intelligence Unit (EIU) таҳлилчилари дунёнинг яшаш учун энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари янги рейтингини эълон қилишди. Worldwide Cost of Living рейтингининг энг юқори поғонасини Ҳонгконг, Цюрих ва Париж эгаллаган. Улар яшаш учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб топилган.
“Коронавирус пандемияси АҚШ долларини кучсизлантирди, бу орада евро ва Осиё валюталари мустаҳкамланди. Бу омил товар ва хизматлар нархига таъсир кўрсатди”, деб тушунтирган вазиятни EIU вакили Упасана Датт.
Энг қиммат шаҳарлар бешталиги қуйидагича кўриниш олган:
1-ўрин − Цюрих, Париж, Ҳонгконг;
2-ўрин − Сингапур;
3-ўрин − Тел-Авив ва Осака;
4-ўрин − Женева ва Нью-Йорк;
5-ўрин − Копенгаген ва Лос-Анжелес.
Сингапурда нархлар пасайгани хорижлик ишчилар мамлакатни тарк этгани билан тушунтирилган.
Эътиборлиси, Тошкент янги рейтингда охирги позициядан битта олдинги позицияни, яъни 132-ўринни эгаллаб, Дамашқдан кейин яшаш учун энг арзон шаҳар деб топилган.
Шунингдек, яшаш учун энг арзон шаҳарлар орасида Лусака (Замбия), Каракас (Венесуэла) ва Алмати ҳам бор.
EIU экспертлари рейтингни тузишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечакдан тортиб уй-жой ижараси ва болаларнинг хусусий мактаблардаги ўқишигача бўлган 138та турдаги товар ва хизматлар нархини ҳисобга олишади.
Эталон сифатида Нью-Йорк шаҳри олинади. Бу шаҳарда яшаш нархи 100 балл деб олиниб, қолган шаҳарларга уларда яшаш Нью-Йоркдан арзонроқ ёки қимматроқ айланишига қараб камроқ ёки кўпроқ балл берилади.
Тошкентга жорий рейтингда 29 балл берилган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024