«Қўшниларимиз ўқувчиларни бепул овқатлантиришни ўйлаяпти, биз эса...» — Алишер Қодиров мактаб ошхоналари ҳақида
Ўзбекистондаги 3 мингдан ортиқ мактабда ошхона йўқ, қолган мактабларнинг 60 фоизидаги ошхона талаб даражасида эмас. Алишер Қодиров мактаблар ошхонаси учун бюджетдан кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилди.
Депутат Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 ноябрдаги ялпи мажлисида мактабларнинг катта қисмида ошхоналар йўқлиги масаласини кўтарди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Қодиров дастлаб 2020 йил бюджетидан мактаблар қуриш ва капитал таъмирлаш учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилганини эслаган.
«Шунга қарамай, бугун 3 мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқ. 7100 та мактабда ошхона бор, лекин унинг ҳам 60 фоизи талаб даражасида эмас.
Агар биз болаларимизнинг энг кучли физиологик депрессив ҳолати мактаб даврида юзага келишини инобатга олсак, мактабларда жиноятнинг ёшариб кетаётгани, ўқитувчиларга нисбатан болаларнинг муносабати кескинлашиб кетаётгани сабабларини албатта овқатланишидан излашимиз керак.
Қўшни давлатлар мисолида олайлик: Россия Федерацияси, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ўқувчиларнинг мактабда бепул овқатлантириш масаласи кўтариляпти, лекин биз бугун афсуски, мактабларда ошхоналар қуриш ҳақида гаплашяпмиз.
Шу сабабли биз фақат мактаб қуриш ва таъмирлаш эмас, бу жараёнда ошхоналар қуриш ва таъмирлаш ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Биз кейинги йил учун бюджет тақсимотида албатта шу масаланинг ҳам инобатга олинишини илтимос қиламиз», – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:21 / 11.11.2024