Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия парламенти ижтимоий тармоқларга қарши санкция қўллашни ўрганмоқда
Россиялик депутатлар Youtube ва Twitter каби йирик ижтимоий тармоқларга таъсирчан санкция жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бунга тармоқлар томонидан русларнинг тарғибот медиа маҳсулотлари цензура қилинаётгани сабаб бўлган.
Хорижий ижтимоий тармоқларга санкция қўллашни назарда тутадиган қонун лойиҳаси 19 ноябр куни Россия парламентининг қуйи палатасига муҳокама учун киритилиши кутилмоқда. Бунда ижтимоий тармоқлар томонидан цензурага йўл қўйилганда акс муносабат сифатида санкция қўллаш таклифи илгари сурилган.
РИА манбасига кўра, ушбу ташаббусни парламентдаги турли фракциялар қўллаб-қувватлаган.
«Қонун қабул қилинишидан мақсад — цензурага йўл қўйган тармоқларга киришни чеклаш. Масалан, рус телеканалларининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари ёпилса ёхуд улар томондан тайёрланган маҳсулотларни намойиш этишга тўсиқлар қўйилса, санкция қўлланади. Иккинчидан, ирқий, миллий ва сиёсий келиб чиқишига кўра, ахборот цензура қилинса ҳам санкция қўлланиши мумкин», — дейди РИА манбаси.
Рус ОАВга кўра, санкция чоралари сифатида тармоқнинг мамлакат ҳудудида ишлашини секинлаштириш, Роскомнадзор талабини бажармагани учун моддий жавобгарлик татбиқ этиш кутилмоқда. Масалан, Роскомнадзорнинг аввалроқ россиялик журналист Владимир Соловьевга тегишли Youtube каналга қўйилган тақиқни олиб ташлаш талаби бажарилмаган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026