21:49 / 19.11.2020
5747

Евро 7 йил ичида биринчи марта халқаро тўловларда долларни ортда қолдирди 

Евро 2013 йил февралидан бери биринчи марта халқаро тўловлардаги улуш бўйича долларни ортда қолдириб, 1-ўринга чиқди. Бундай маълумотлар SWIFT тўлов тизимининг ҳар ойлик ҳисоботида келтирган. 

Фото: Kerem Uzel / Bloomberg

2020 йил октябрида ушбу тизим орқали амалга оширилувчи пул ўтказмаларининг 37,8 фоизи евровалютада амалга оширилган.       

Октябрда долларнинг халқаро тўловлардаги улуши эса 37,64 фоизни ташкил қилган. 3-ўринни Британия фунт стерлинги анча фарқ - 6,92 фоизлик улуш билан эгаллаган.    

Доллардан фойдаланиш ҳажми 2019 йил охиридан бери 4,6 фоизга камайган. АҚШ валютасининг халқаро тўловлардаги энг юқори улуши 2015 йил апрелига тўғри келган. Ўшанда халқаро тўловларнинг 45,3 фоизи долларда амалга оширилган.

Доллар SWIFT орқали амалга оширилувчи тўловларда етакчиликни бой берган бўлса-да, захира валютаси ва глобал савдо ҳисоб-китоблари воситаси сифатида етакчи позицияларни сақлаб қолмоқда. Жумладан, Forex глобал бозоридаги барча транзакцияларнинг 85 фоизга яқини долларда амалга оширилади. Бундан ташқари, дунёдаги барча савдо ҳисоб-фактураларининг ярми долларда тақдим этилади. 

Top