Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Угандада мухолифатчининг ҳибсга олинишидан кейин юз берган тартибсизликларда 37 киши ҳалок бўлди
Угандада мухолифатчи сиёсатчи ва мамлакатда ўтадиган президент сайловларига номзод, Боби Вайн номи билан маълум бўлган мусиқачи Роберт Киагуланьу Ссентамунинг ҳибсга олинишига қарши норозиликлар иштирокчилари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда 37 киши ҳалок бўлди.
Уганданинг Daily Monitor нашрининг хабар беришича, тартибсизликлар вақтида полиция томонидан 800дан кўпроқ киши ҳибсга олинган.
Боби Вайн 18 ноябрда мамлакат шарқида сайловолди сафари вақтида ҳибсга олинган. У Масака шаҳрида оммавий митинг ўтказишни режалаштирган, бироқ коронавирусга қарши кураш меъёрларини бузгани учун панжара ортига жўнатилган. Вайннинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар унинг тарафдорларининг Уганданинг бир қатор йирик шаҳарлари, жумладан пойтахт Кампала кўчаларига чиқишига сабаб бўлган. Барча ерда шовқин-суронли намойишлар ўтган ва улар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган. Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, полиция намойишчиларни тарқатиш вақтида жанговар ўқлар, кўзни ёшлатувчи газ ва сувпуркагичлар қўллаган. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида тартибсизликлар 2 кун давом этган.
20 ноябрда Боби Вайн суд олдида жавоб беришни бошлайди. Уганда президенти Йовери Кагуту Мусевени тартибсизликлар ортида мамлакатни барқарорсизлантиришни мақсад қилган ташқи кучлар турганини айтган. “Улар сайловлар ўтказилишига йўл бермаслик мақсадида зўравонлик тўлқинини кўтармоқчи бўлишмоқда”, деб айтган Уганда президенти.
Уганда сайлов комиссияси 3 ноябрда Боби Вайнни 2021 йил 14 январда ўтадиган президент сайловларига номзод сифатида рўйхатга олган. Президент лавозимига 10 киши, жумладан амалдаги президент даъвогарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
22:58 / 12.04.2026
Уганда армияси раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
20:58 / 14.03.2025
Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди
18:22 / 28.11.2024