Ҳакерлар Уганда Марказий банкидан салкам 17 млн доллар ўғирлади
Жануби-шарқий Осиёдан бўлган ҳакерлар гуруҳи қўлга киритилган маблағларнинг бир қисмини Японияга ўтказишга муваффақ бўлган.

Фото: Getty Images
Ҳакерлар Уганда Марказий банкидан 16,8 миллион доллар ўғирлади, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, ҳакерлар Уганда банкининг IT-тизимларига киришга муваффақ бўлган ва жорий ой бошида ноқонуний равишда маблағларни ўтказиб олган.
Жануби-шарқий Осиёдан бўлган ҳакерлар гуруҳи қўлга киритилган маблағларнинг бир қисмини Японияга ўтказган. Газетанинг таъкидлашича, мамлакат Марказий банки ўғирланган маблағларнинг ярмини қайтаришга эришган. Уганда президенти Йовери Мусевени яхшилаб тергов ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг апрелида Инфинбанк, Асакабанк ва Анорбанкдан ҳакерлик ҳужумлари натижасида жами 7 миллион долларга яқин пул ўғирланган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Ноябр ойида эса бир қанча Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани маълум бўлган эди. Номаълум шахслар СМС-кодлар ҳимоясини четлаб ўтган. Мазкур ҳакерлик ҳужуми натижасида камида 16 киши жабр кўрган, уларга етказилган зарар миқдори қарийб 1 млрд сўмни ташкил этганди.
Тавсия этамиз
АҚШ элчиси ўзбекистонлик ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
Ўзбекистон | 16:53 / 03.04.2025
АҚШнинг янги божлари Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Нуқтайи назар | 14:23 / 03.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Жамият | 20:24 / 02.04.2025
Битта машинада нуқсон топилса, бренднинг ҳамма моделларини ёппасига тақиқлаш тўғрими?
Ўзбекистон | 20:13 / 02.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:36 / 29.03.2025
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи

21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

20:17 / 21.03.2025