19:22 / 22.11.2020
9209

Эрдўған Туркияни Европа иттифоқига қабул қилишга чақирди 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа иттифоқини Туркияни иттифоққа қабул қилиш ваъдасини бажаришга чақирди.  

Фото: AP

“Анқарага Европа иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўлишидан тортиб муҳожирлар муаммосини ҳал қилиш ҳақида берган ваъдаларингизни бажаринг. Бу ҳамкорликни якдиллик ва максимал самара билан илгари суришга имкон беради”, деб айтган Эрдўған Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзолари олдидаги чиқиши вақтида. 

Унинг таъкидлашича, Туркия ўзини Европанинг ажралмас қисми сифатида кўради.

Европа иттифоқида Туркиянинг муаммоларини тушунишлари, бироқ бу унинг минтақада ўзини тажовузкор тутишини оқламаслиги айтилган.    

“Туркияда муаммоли қўшчинилик бор. Ҳа, у миллионлаб қочқинларни қабул қилмоқда ва биз бу учун уни анчагина молиявий қўллаб-қувватламоқдамиз. Бироқ бу муаммолардан бирортаси унинг ўз қўшниларини қўрқитишга уринишларини оқлай олмайди”, деб айтган аввалроқ Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен. Унинг таъкидлашича, Туркия Европа иттифоқига яқин жойлашган ва унинг яқин қўшниси бўлса-да, Анқара ва Брюссель ўртасидаги ўзаро тушунмаслик даражаси ортиб бормоқда.       

Европа комиссиясининг октябрдаги маърузасида “Туркия Европа иттифоқининг муҳим шериги бўлиб қолиши, бироқ у демократия, ҳуқуқ устуворлиги, суд ҳокимияти мустақиллиги соҳаларида жиддий оғишиб, Европа иттифоқидан тобора узоқлашаётгани” айтилган.

Top