14:34 / 23.11.2020
8025

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10400 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 24 ноябр кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,93 сўмга ошган ва бир доллар 10414,86 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 50,18 сўмга кўтарилиб, 12344,73 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2,35 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 136,69 сўмни ташкил этган.

Top